Молларга сув берилган идиш нажосат бўладими

Ассалому алайкум! Қишлоқ шароитида молларга, умумман уй ҳайвонларига челакда суғорилади ва шу челакни кўтариб кетаётганда кийимга сув сачраса, шу кийимда намоз ўқиса бўладими ёки нажосат ҳисобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нажосат бўлмайди. Гўшти ҳалол қуш ва ҳайвонларнинг сўлаги ҳам пок. Чунки сўлак гўштдан ҳосил бўлади. Бинобарин, улардан қолган сув ҳам пок бўлади. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 04:13 | Савол-жавоблар | 148 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar