Қўйни Аллоҳ қабул қилсин деб сўйиш
Ассалому алайкум! Бир амаким қўй сўйяётганда дуохам қилмади Бисмилахи Аллоҳу Акбарни хам айтмади, фақат пичоқ тортишдан бироз олдин Худо йўлига деб қўйиб тортиворди. Шу холатда гўшт халол хисобланадими? Бисмилахи Аллоҳу Акбарни айтмаса хам жоиз бўладими? Шу савол мени қийнамоқда.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қодир ва эслаб турган вақтида Аллоҳ таолонинг исмини зикр қилиши. Эсида йўқ зикр қилмаса, ҳалол бўлади. Аммо Аллоҳ таолонинг исмини зикр қилиш кераклигини билмаса ёки қасддан айтмаса, ҳалол бўлмайди. Аллоҳ таоло "Анъом" сурасида марҳамат қилади: وَلاَ تَأْكُلُواْ مِمَّا لَمْ يُذْكَرِ اسْمُ اللّهِ عَلَيْهِ وَإِنَّهُ لَفِسْقٌ«Устида Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар».
Ким қодир бўлатуриб қасдан тасмияни тарк қилса, сўйгани ҳалол бўлмайди. Агар эсидан чиқариб ёки соқов бўлганлиги учун тасмияни айтмаса, ҳалол бўлади. Тасмиянинг ҳақиқати Тасмия деб Аллоҳ таолонинг имсларидан бирортасини зикр қилишга айтилади. Аллоҳ таоло: فَكُلُواْ مِمَّا ذُكِرَ اسْمُ اللّهِ عَلَيْهِ«... устида Аллоҳнинг исми зикр қилинган нарсадан енг!», деб марҳамат қилган.
Сўювчи Аллоҳ таолонинг исмларидан қай бирини зикр қилса тасмияни адо қилган бўлади. У хоҳ «Аллоҳу акбар» десин ёки «Аллоҳу ажаллу» десин ёки «Аллоҳ» лафзи жалолани ўзини айтсин ёки «Ар-роҳман», «Ар-роҳим» деса ҳам бўлади. Шунингдек «субҳааналлоҳ» ёки «алҳамду лиллаҳ» ёки «лаа илааҳа иллаллоҳ» деса ҳам бўлади. Шунингдек, араб тилини билсада, ўз тилида Аллоҳ таолонинг сифотларидан қай бирини айтса ҳам тасмия айтган бўлаверади.Тасмиянинг шартлари Тасмияда тўрт нарса шарт қилинади.
1). Тасмияни сўювчи айтиши. Агар сўйувчи тасмияни айтмай ёнидагилар айтадиган бўлса, сўйилган ҳайвон ҳалол бўлмайди.
2). Сўйилаётган ҳайвонга тасмия айтиши. Агар иш бошлаш мақсадида тасмияни айтса ёки етказганига шукр қилиб алҳамдулиллаҳ ёки субҳаналлоҳ, лаа илааҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбар десаю ҳайвонни сўйишга тасмияни айтмаса, ҳалол бўлмайди. тасмия айтишдан мақсад Аллоҳ таолони улуғлашдир.
«Ихтиёрий сўйишдаги шартлардан бири сўйиладиган ҳайвонни тайин қилиб ўшанга тасмия айтиш. Шунга биноан агар бирор қўйни тасмия айтиб сўйса, сўнг ўша айтган тасмия қифоя қилса керак деб ўйлаб алоҳида тасмия айтмай бошқасини сўйса, кейинги сўйилганга тасмия айтилмагани учун ҳалол бўлмайди. Ҳар бир сўйиладиган ҳайвонга алоҳида тасмия айтиш шартдир».
1). Агар аллоҳум мағфирлий деб Аллоҳ таолонинг зикрини қилсаю лекин мақсад таъзим қилиш бўлмай дуо қилиш бўлса, тасмияни айтган бўлмайди.
2). Тасмияни қайси ҳайвонга айтаётганини тайин қилмоғи. Масалан бир товуқни ушлаб унга тасмия айтиб сўймоқчи бўлиб турганида, мана буни сўй деб қўлига бошқасини тутқазилса ва уни аввалги тасмия билан сўйса ҳалол бўлмайди. Чунки у тасмияни биринчи ҳайвонга айтган эди иккинчи ҳайвон эса, тасмиясиз сўйилган бўлди.
«Бирор қўйни ётқизиб пичоқни қўлга олса ва тасмияни айтса, сўнг у қўйни қўйиб бошқасини аввалги тасмия билан қасдан бошқа тасмия айтмай сўйса, сўйилган ҳайвон ҳалол бўлмайди». (Фатавои ҳиндия). Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 04:35 | Савол-жавоблар | 173 | Ҳалол ва ҳаром