Вадамни ечишни иложи борми
Ассалому алайкум! Ёшим 18 да ва мен Алҳамдулиллаҳ намоз ўқийман, динимизга бўлган қизиқишим кучли. Мен аввал гунох иш қилгандим ва уни гунох эканини билгач Аллоҳга вада бергандим аммо яна у ишни қилиб қойдим минг афсус Устозлар мен кеча яна Аллоҳга вада бердим у ишни қайтиб қилмайман деб аммо бу сўзни масъулияти котта экани ҳақида ўйлаб кўрдим Авваллари кўп қилардим ва кечирим сўрардим аммо вада бергач тавба намозлари ҳам ўқиётгандимю Ҳозир яна тавба қилиб вада берганимдан кейин билмай оша гуноҳни қилиб қўйсам мен каффорат ёки 3 кун рўза тутишим керак, мен тавбамни бирон амал билан қайтариб олсам бўладими? Аллоҳ олдида вадамни бузиб ўзим жуда сиқилиб қолаябман, Аллоҳ бизга берган бирон вадасини бажармай қўймаябдику деб.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мусулмон киши берган ваъдасига содиқ бўлиши керак. Берган ваъдангизни каффороти йўқ. Унга амал қилишингиз керак. Каффорот қасамда бўлади. Сизнинг бу ваъдангизни бузганингиз учун ташвиш қилишингиз, надомат чекиб тавба қилишингиз яхшилик аломатидир. Чунки одам боласи борки хато қилади. Хато қилмасликнинг имкони йўқ. Хато қилганларни яхшилари эса тавба қилувчилардир. Сиз ҳам ваъдага вафо қилувчи ва қуйидаги ҳадисдаги каби тавба қилувчи бандалардан бўлишга ҳаракат қилинг.أنس رضي الله عنه أن النبي صلى الله عليه وسلم قال: كل بني آدم خطاء وخير الخطائين التوابون Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллалоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар бир Одам боласи хатокордир ва хатокорларнинг яхшиси тавба қилувчилардир», дедилар».
Термизий ва Ибн Можа ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 20:24 | Савол-жавоблар | 149 | Ислам