Рашк ҳақида

Ассалому алайкум! Мен оилалиман. Оилам билан Аллоҳга шукур яхши яшаймиз ва намозларни тўлиқ ўқишга ҳаракат қиламиз. Рашксиз эркак жанатга кирмайди деб эшитганман. Мен аёлимни рашк қилиманми йўқми шу ҳақида ўйласам турли фикрлар келади. Балки шайтон айтар сен аёлингни қизғонмайсан деб. Балки ростан ҳам рашк қилмасман. Менда рашк бор ёки йўқлигини қаердан билсам бўлади? Рашк бўлса бир мўмин инсон учун етарли бўладими? Аёлимни қизғонсам аёлимни рашк қилишдан эмас Аллоҳдан қўрқанимдан қизғонсам керак.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳдан қўрқиб, унинг кўрсатмаларига амал қилсангиз, шу мўминлик аломатидир. Рашк ҳам шу кабидир. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 05:19 | Савол-жавоблар | 141 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar