Қабрни кўчириш
Ассалому алайкум! Дадам бувамнинг қабрини бошқа қабристонга яъни бутун уруғ аймоғимиз кўмилган қабристонга (катта энамиз шу қабристонга кўмилган) кўчиришни ният қиган. Отамизни кўмишганида биз ёш бўлганмиз, тушунмаганмиз, аслида ота боболаримиз ётган қабристонга кўмилиши керак эди дейди. Албатта бу ишни уламолардан маслаҳат олган ҳолда қилмоқчи. Шу иш жоизми? Инсон қавмига у қайси қабристонга кўмилишидан қатъий назар тупроққа кўмилиши тўғримасми? Фикрим хато бўлса Аллоҳ Ўзи кечирсин. Маслаҳат берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўлган одамнинг жони узилган шаҳарга ёки қишлоққа кўмиш мустаҳаб амалдир. Уни вафот топган жойидан бошқа бир жойга кўчиришни кўпчилик уламоларимиз макруҳ, деганлар ва бу ишнинг макруҳлигининг бир неча сабабларини баён қилиб ўтганлар:
1. Ўликни кўчириш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ўликнинг кафанлаш ва дафн қилишни тезлаштиринглар» деган ҳадисларига зид амал бўлиб қолади;
2. Кўпинча ўликни кўчиришда жасаднинг ҳидланиб, кўриниши қўрқинчли ҳолатга келиб қолиши, гоҳида чириб, жаноза ўқишга нолойиқ бўлиб қолиши ҳолатлари юзага келади;
3. Ўликни кўчиришда ортиқча уринтириб, унга беҳурматлик қилишга, музлатиб, жасадга озор беришга тўғри келади (Аҳкомул маййит).وَلَا بَأْسَ بِنَقْلِهِ قَبْلَ دَفْنِهِ قِيلَ مُطْلَقًا ، وَقِيلَ إلَى مَا دُونَ مُدَّةِ السَّفَرِ ، وَقَيَّدَهُ مُحَمَّدٌ بِقَدْرِ مِيلٍ أَوْ مِيلَيْنِ لِأَنَّ مَقَابِرَ الْبَلَدِ رُبَّمَا بَلَغَتْ هَذِهِ الْمَسَافَةَ فَيُكْرَهُ فِيمَا زَادَ.«Дафн қилишдан олдин бошқа жойга олиб кетса зарари йўқ. Бир қилда масофа қанча бўлса ҳам. Бошқа бир қилди эса, сафар масофасидан камроқ жойга бўлса жоиз. Имом Муҳаммад бир мил ёки икки милгача олиб борилса бўлади деб қайдлаганлар. Чунки, шаҳар қабристони одатда шунчалик масофада бўлади. Ундан зиёдаси макруҳ саналади» (Раддул мухтор).
Мусофир бирор жойда вафот топган бўлса-ю, ўша ерга дафн қилиб юборилган бўлса, қаерга дафн қилинганлигидан қатъи назар, яқинлари унинг қабрини очиб, ўзларининг ватанига олиб кетишлари шаръан жоиз эмас.وَاتَّفَقَتْ كَلِمَةُ الْمَشَايِخِ فِي امْرَأَةٍ دُفِنَ ابْنُهَا وَهِيَ غَائِبَةٌ فِي غَيْرِ بَلَدِهَا فَلَمْ تَصْبِرْ وَأَرَادَتْ نَقْلَهُ أَنَّهُ لَا يَسَعُهَا ذَلِكَ «Бир аёлнинг фарзанди бошқа шаҳарда вафот топиб дафн қилинган бўлса ва у аёл сабр қила олмай боласини кўчириб келишни ирода қилса, унинг бундай қилиши жоиз эмасдир. Машойихлар шунга иттифоқ қилганлар» (Фатҳул қодир). Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 05:30 | Савол-жавоблар | 161 | Долзарб саволлар