Сайтлар сотиш
Ассалому алайкум! "Отдел продаж" йўналишга ишга кирдим. У ерга борганимда мен нима қилишим кераклиги ҳақида айтиб ўтишди: Тайёр проектларни (яъни сайтларни) мен клиентларга сотишим керак, яъни у клиентга айнан нима кераклиги айтади, мен эса шунга қараб тайёр сайтларни сотаман унга ва шу сотилган сайтлардан қанчадир фоиз менга иш ҳаққа бўлади. Агар ўша мен сотаётган сайтда номаҳрамларнинг расми бўлса, яъни ҳамма жойи очиқ эмас албатта, масалан: иш кийимида бўлиши мумкин. Шунақа расмлар бор сайтларни сотсам жоизми (у сайтидаги расмни мен қўймайман)? Ва умуман шу ишда ишлаш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ишда ишлашингиз жоиз. Шу шарт биланки сотаётган маҳсулотларингизда шариатда ман қилинган нарсалар бўлмасин. Валлоҳу аълам!
6 Август 2022, 14:32 | Савол-жавоблар | 177 | Молия ва тижорат