Рафиқам мерос олиши тўғрими
Ассалому алайкум! Мени рафиқамга бувиси ҳаётлик даврида тилла билак узук оғзаки 1 та гувоҳ олдида васият қилган ва буни бошқаларга хам огоҳлантириш мақсадида айтган экан. Кейинчалик бувиси оламандан ўтгандан сўнг ўша билак узукни аммаси олиб кетган. Кейинчалик олиб келиб рафиқамнинг отасига қайтиб бераман деб айтиб яна қайтиб олиб кетган лекин отаси рафиқамга тилла билак узукни сенга бермайман деган. Орадан вақт ўтиб қайнотам хам вафот этган. Рафиқам аммасидан мерос тилла билак узукни сўрашга ҳақлими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бувининг мероси тақсимотига боғлиқ. Тафсилотини жонли мажлисда бувининг меросхўрлари олдида ҳал қилинади. Меросни яхши биладиган солиҳ илмли одамдан жонли мажлисда сўранглар. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 05:41 | Савол-жавоблар | 149 | Турли саволлар