Ароқ ташувчига хизмат кўрсатиш

Ассалому алайкум! Ман ҳозир машиналарга хизмат кўрсатиш сервисида ишлайман агар ароқ ташувчи машина келса унга хизмат кўрсатмайми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Йўқ.عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي الْخَمْرِ عَشْرَةً: عَاصِرَهَا، وَمُعْتَصِرَهَا، وَشَارِبَهَا، وَحَامِلَهَا، وَالْمَحْمُولَةَ إِلَيْهِ، وَسَاقِيَهَا، وَبَائِعَهَا، وَآكِلَ ثَمَنِهَا، وَالْمُشْتَرِيَ لَهَا، وَالْمُشْتَرَى لَهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хамр(ароқ)да ўн(киши)ни лаънатладилар: уни сиқувчисини, сиқишни буюрганни, ичувчисини, ҳаммолини, кўтартириб юрувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, баҳосини еювчисини, сотиб олувчисини ва сотиб олиб келиб берувчисини».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 06:13 | Савол-жавоблар | 157 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar