Ёш боланинг таҳорати
Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ, шу йил Рамазонда намозга кирдим, мана 5 ойдирки намоз ўқимоқдаман, укам бор ёши 9 да, у мени намоз ўқиганимни кўриб намоз ўқишни ўргатинг деяпти, ҳаттоки намоз ўқиганимда олдимга яширинча келиб, сураларни ҳам ёд олиб бўлибди, мен унга жоним билан ўргатишга тайёрман, аммо ҳали ёшлиги сабабли таҳоратида нуқсон бўлиши, намозларини қазо қилиши, истинжо қилмаслиги мумкин, шунинг учун маслаҳат берсангиз шундай ҳолатларда нима қилсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Таҳоратини бор йўқлигига асло қараманг. У ёшдагиларга таҳоратсиз Қуръонни ушлаб ўқишга ҳам рухсат берилган. Ўзингиз ҳам ҳожат чиқарган ҳолатдан бошқа ҳолатларда истинжо(авратларни ювиш) қилманг. Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 06:41 | Савол-жавоблар | 154 | Намоз