Ароқ ичадиганлар учун жой тайёрлаш

Ассалому алайкум! Бизнинг оилавий ошхонамиз бор мижозларни ярмидан кўп у ерда берган таомимизга қўшимча равишда ароқ ва бошқа жоиз бўлмаган маҳсулотлар истемол қилишади. Дадамларга бу ерда ароқ ичишларга руҳсат бермайлик деб айтсам бир имомдан сўрадим агар бир марта айтиб қўйсак елкамизда соқит бўларкан деди ва фалон фалон ҳожиларнинг ҳам ошхонасида шунақанги иш юритилади деди. Менга маслаҳат берсангиз. Ароқни биз сотмаймиз лекин бизнинг ошхонада овқатланганлари учун гуноҳига шерик бўламизми? Пулимизга шубҳа аралашмаганмикан?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ерда спиртли ичимлик ичиш мумкин эмас деб ёзиб қўйинглар. Шунда ҳам сизларга кўрсатмасдан, сизларнинг хабарингиз бўлмаган ҳолда ичса, сизлар масъул бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 06:24 | Савол-жавоблар | 157 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar