Дўстларим билан боғлиқ

Ассалому алайкум! Дўстларимдан бири тонг номозини ўқишини эшиттим ва орадан кўб вақт ўтмастан туриб уни спиртли махсулотлардан бири пиво ичаётканига гувох бўлдим ўзим олдинлари ичардим хозирда умуман ичмайман ва ичкан одамни ёқтирмайман ўзидан сўрадим сен тонг намоз ўкирдинг нега ичаябсан десам у “бу халол, лекин кайфи харом” деб жавоб берди. Бировни урмасам ва бировни хотини ёки кўча кўйдаги қизларга бормаябман, тўғри уйимга бораман деб жавоб берди. Мен соғлигим яхши Аллоҳга шукир грижам бор 3.8 мм лекин рамозон ойларида нафсим сабаб рўза тута олмайман лекин кўчада мухтож одамлани кўрсам у бу еб ичарини олиб бераман хар йили қозоғистонда юраман. Ёнимда ошиқча пулим бўлмаса хам обериб кетаман ва масжидлардан намоз ўқишвоткан овози эшитсам юрагим бошқача бўлади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Намозларни вақтида ўқинг. Аллоҳнинг ҳаром қилган нарсасини инсон ўзи ҳалол дейиш жуда оғир гап. Уламолар буни куфр бўлади деганлар. Нима сабаб рўза тута олмаслигингизни аниқ англамадик. “Нафсингиз” деб тахмин қилдик. Намоз, Рамазон рўзаси фарз амаллар ҳисобланади. Намозни ҳар қандай ҳолатда ҳам ўқишингиз керак бўлади, уни ўқимасликка ҳеч нарса баҳона бўла олмайди. Масжиддан келган намоз овозига юрагингиз бошқача бўлиши, сизнинг зиммангиздан намозни соқит қилмайди. Соғлиги кўтарган, мусофир бўлмаган киши рўза тутмаса гуноҳкор бўлади. Муҳтожларга берган ёрдамингиз ҳам рўза ва намозлардан сиздан соқит қилмайди. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 06:24 | Савол-жавоблар | 152 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar