Тахоратга алоқадор
Ассалому алайкум! Мен университетда ўқийман. Ётоқхонадан эрталаб кетиб кечга қайтаман. Намоз ўқиш учун шароит топиш осон. Лекин бир масала қийнаяпти. Ички кийимимда кичкина оқ доғлар пайдо бўлиб қолаверади ва баъзан бавл қилганимдан бироз вақт ўтиб бир икки томчи чиқиб ички кийимга тегиб қоляпти. Ўқишдалигим сабаб ички кийимни алмаштира олмайман. Натижада кундузи ўқиладиган намозларим қазо бўлиб қолқверяпти. Нима қилишимни маслахат берасиз?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Истибро – пешобнинг қолдиғидан покланиш керак. Унинг учун пешоб қилгандан кейин, озгина юриб, йўталиб қолган пешобни чиқариб юбориш керак. Таҳорат қилиб бўлгандан кейин салфетка ёки туалет қоғозидан қўйиб олсангиз мабодо нарса чиқса ҳам кийимингизга тегмай туради. Кейинги намозга таҳорат қилиб намоздан олдин қўйган нарсани олиб намоз ўқиб яна қўйиб олаверасиз. Агар ич кийимга бирор шундай нарса тегиб қолса ҳам, ўша нарса бир дирҳам – пиёланинг орқасидан кичик бўлса, алмаштиришга имкон бўлса ўша кийимда намоз ўқиса бўлади. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 06:46 | Савол-жавоблар | 185 | Таҳорат