Аллоҳха ширк келтирадиган мижоз

Ассалому алайкум! Танишимни саволи. Танишим сартарош бўлиб ишлиди, уни Аллоҳга ширк келтирган мижози бор. Аллоҳ борлигига ишонмиди и мен хам шу гапирган гапини эштганман, мусилмон оилада туғилган 5 махал намоз ўқидиган бола бўлган. Нимадир бўлди намозни ташлади. Динга ишонмиман деб озгина даъват қилди. Ширк келтиргандаям жуда ёмон гаплани гапиради дин бўйича, Аллоҳ йўқ деб. Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни алдоқчи дейди. Гапириб кўрдик фойда бўмади. Сартарош шу одамдан сочини оганига пул олса халолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Унақаларга хизмат қилмасин. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 06:57 | Савол-жавоблар | 151 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar