Шанба куни синалганлар

Ассалому алайкум! Ёшлигимда шанба куни синалганлар ҳақида эшитгандим. Илтимос шу ҳақида маълумот берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шанба куни ҳаддан ошган яҳудийлар Ийла номли жойнинг яҳудийлари эдилар. Шанба Бану Исроилнинг муқаддас кунидир. Улар ўша куни дам олиб, фақат ибодат билан машғул бўлиб, дунёни ёдга олмасликка аҳду паймон беришган. Аллоҳ таоло уларни синаш учун худди ўша куни уларга яқин жойдаги сув ҳавзасида балиқни кўпайтириб қўйди. Бошқа кунлари балиқ унча кўп кўринмас эди. Ушбу масалада ҳам улар хиёнат қилдилар, ҳийла ўйлаб топдилар. Шанба куни балиқ кўпайганда, уларни денгиздан ажратиб олиш учун ҳовузлар қилиб, ўшаларга кирган балиқларни қамаб олиб, бошқа куни овлайдиган бўлдилар. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Қўшимча маълумотларни сайтимиз "Излаш хизмати"дан фойдаланиб топасиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:23 | Савол-жавоблар | 188 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar