Соч экиш кўчириб ўтказиш орқали

Ассалому алайкум! Соч эктириш яъни тананинг бошқа қисмидан бошнинг орқа қисмидан, кўкрак сочларидан соч олиб бошнинг олд ва орқа қисмига соч эктириш динимизда мумкинми? Ҳаром амаллардан саналмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда айбни кетказиш учун сочни сиз айтган шаклда эктиришга рухсат берилган. Аммо бор чиройни яна ҳам зиёда қилишга рухсат йўқ. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 07:29 | Савол-жавоблар | 195 | Табобат
|
Boshqa savol-javoblar