Мактаб давридаги суратлар

Ассалому алайкум! Мен ҳозирда мактабда ўқийман. Мактабдаги синфдошлар билан турли хилдаги тадбирларда қатнашганимизда, музей, театрларга борганимизда, очиқ дарс ва оддий холатларда эсталик учун суратларга тушиш ёкий видеолар олиш одат тусига кирган. Катта бўлган сари уларни кўриб ёшлигимизни эслаб турамиз. Аммо ҳозирда синифимизнинг бази бир қизлари хижоб ўраб муслималик баҳтига эга бўлаяптилар. Бу яҳши албатта. Аммо улар ҳам эскироқ, ёшликдаги суратларда ҳижобсиз, оддий мактаб ўқувчиси сингари тушганлар. Ушбу ҳолат деярли ҳарбир мактабнинг, каттароқ ҳар бир синифида мавжуд бўлса керак. Ушбу ҳолатда қандай йўл тутган фойдалироқ бўлади. Уларни ташлаб юборишга ёкий ўчириб ташлашга инсоннинг кўзи қиймайди. Сабаби у ерда мени ва дўстларимнинг ёшлик ҳотиралари, турли хил ғалабаларимиз ҳам тасвирланган. Аммо муслима синфдошларимизнинг ҳижобсиз ҳолатлари ҳам мавжуд. Ушбу вазиятга шариатимиз қандай жавоб беради. Суратларга қараб, сақлаб қўйиб, бошқа синфдошларимиз билан баҳам кўриб гуноҳкор бўлиб қўлмаймизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Балоғатга етмаган ёшидаги суратлари бўлса зарари йўқ. Аммо бунда ўша суратдаги одамни розилигини олиш шарт. Шаръий балоғатга етган бўлса, авратлари очиқ ҳолда суратга тушиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 07:29 | Савол-жавоблар | 169 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar