Қастдан қилинган гуноҳлар

Ассаламу алайкум! Қуръонда қастдан қилинган гуноҳлар кечирилмаслиги ёзилган. Демак ҳадислардаги онадан туғилгандай пок қилувчи амалларни қилса ҳам фақат билмай қилинган гуноҳларигина кечириладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қуръонда қасдан қилинган гуноҳлар кечирилмайди деган гап йўқ. Ҳадисдаги гуноҳларнинг ювилишидан мақсад кичик гуноҳлардир. Катта гуноҳларга тавба қилиш керак бўлади. Шунингдек, катта ва кичик гуноҳлар бандаларнинг ҳаққига алоқадор бўлса, ҳақ эгаси кечмагунча Аллоҳ таоло бу гуноҳларни кечмайди. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 08:01 | Савол-жавоблар | 165 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar