Банк кредити асосида муддатли тўлов

Ассалому алайкум! Банк мобил дастури орқали хар хил магазин товарларини муддатли тўловга бермоқда. Унда, харидор товарни танлагач, харидор номига банк кредит расмийлаштириб, сотувчи хисоб рақамига ташлаб беряпти. Масалан, 6 млн сўмлик товарга 6 млн сўмлик кредит очиб, пулни сотувчига ташлаб беряпти. Сўнг, кредитни фоизи билан хисоблаб, муддатли тулов муддатига булиб, (масалан, юкоридаги холатдан 6 ойга 1 млн 200 мингдан) харидорга худди муддатли туловдек беришяпти. Бу холатда харидор рибога аралашиб колмаяптими? Савдо халол хисобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Банк товарни ўзига сотиб олиб, сўнгра сизга фойда билан насияга сотган бўлса, қуйидаги ношаръий ишлар аралашган бўлиши мумкин:1). Ўзида йўқ бўлган нарсани сотган бўлиши;2). Товарни ўзига сотиб олгач, қабз қилмай туриб сизга сотиши;3). Муддатли тўлов кечиккани учун пеня (жарима) тайинлаши. Ушбу уч ҳолатдан бирортаси топилса, бу иш жоиз эмас.Банк товарни ўзига сотиб олиш ўрнига, сизга ўша товарнинг нархига тенг пулни қарзга берган бўлса ва уни устамаси билан қайтариб олса, бу айни рибодир. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 08:01 | Савол-жавоблар | 173 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar