Компаниянинг юбилейига бағишланган акция

Ассалому алайкум! Баъзи компаниялар "Ташкил топганимизга фалон йил бўлди" деб хар хил аксиялар ўтказишади. Шуларни акциясида қатнашиб совринларини олиш халол ёки харомлигини билмаябман. Менимча, ташкил топган кун хам туғилган кун хукмида бўладиган булса ва улар бидъат байрам сабабли бераётган нарсасини олиш мукинми ёки мумкин эмасми шуни хукми керак эди. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Динга алоқаси йўқ байрамларни нишонлаш жоиз. Акциясини қандай шаклда бўлишини биз билмаймиз. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 08:23 | Савол-жавоблар | 165 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar