Аёл киши блоггерлик қилиши
Ассалому алайкум! Мени анчадан бери қийнаб келаётган бир савол бор эди. Мен асосан уйда ўтираман. Интернет тармоғи орқали бироз бўлсада вақтимни унумли ўтказиш ва пул топиш ниятим бор. Яъни ҳозирги кундаги блоггерлик деб номланган фаолият билан шуғулланмоқчи эдим. Албатта бунда блогим фақатгина аёллар учун турли маслахатлар, уй юмушларини осонлаштирувчи баъзи бир билим ва кўникмаларимни бермоқчиман. Бундан ташқари ўзим тилшунос(инглиз тили) педагог сифатида ҳам ёш оналарга фарзандларини қандай ўқитишлари кераклиги ҳақида ҳам ўз билимларимни бўлишмоқчиман. Муаммо шундаки мен ҳижобдаман. Бегона эркакларга кўринишни у қадар ҳам ёқирмайман. Лекин блог олиб бориш фаолиятимда оилам ва ўзимнинг суръатларимни ўз саҳифамга жойлашим ёки ўзимни кўрсатиб гапиришим мумкинми? Бунда бирор бир гуноҳ орттириб олмайманми? Ўзимни кўрсатиб ҳам блог олиб борсам бўладими? Блогим фақатгина аёллар учун.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фитнага сабаб бўлиш эҳтимоли катта. Кўринмасдан фаолият юргазишни имкони бўлса шундай қилинг. Бу бизни таклифимиз. Аслида шаръий сатр билан кўриниш жоиз. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 08:23 | Савол-жавоблар | 176 | Медия