Шиалар ресторани
Ассалому алайкум! Биз яшайдиган шахарда шиаларнинг кўплаб ошхоналари (ресторан) бор. Мен 3-4 йилдан бери умуман бормайман. Яқинда аям хотиним ва қизимни ушбу ошхоналардан бирига олиб борибди. Мен шубха бўлган жойга бориш керак эмас балким улар сўйган жонлиқнинг гўшти харомдир десам "билмаганга халол" деб фатво беришди. Ушбу гап тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бимаганга ҳалол деган гап мусулмон кишига ярашмайди. Мусулмон киши луқмасига эътиборли бўлиши керак. Ресторан шиаларники бўлишининг ўзи у ердаги таомларни еб бўлмайди дегани эмас. Қўйни қандай ва ким сўйганига ҳамда таомга қўшиладиган маҳсулотларга боғлиқ. Кириб ейишдан олдин суриштириш керак. Шубҳали жойларда таомланмаслик керак. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 08:34 | Савол-жавоблар | 172 | Турли саволлар