Донорлик қилиш масаласи

Ассалому алайкум! Соғлигимдан келиб чиқиб имконим бўлганда қон қуйиш марказига бориб қон берсам, қон гуруҳим +1 мани қонимга муҳтожлар бўса шоят шу мандан ёрдам бўса беморларга. Бу ишим жоизми савоб ёки гуноҳини билмаяппан. Қонга муҳтож беморларга озгина бўсаям ёрдам бўлармиди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Албатта жоиз. Фақат қон берганингиз учун ҳақ олманг. Ўша ердаги шифокорлар шоколад ёки кофе каби нарсалар берса, олишингиз мумкин. Бу ҳақ олиш эмас, балки қон топширувчига бериладиган биринчи ёрдам ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 08:56 | Савол-жавоблар | 149 | Табобат
|
Boshqa savol-javoblar