Аёл эркакка араб тили ва намозни ўргатса бўладими?

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғимнинг жияни яьни тоғаларини ўғли бор. Келин бўлиб тушганимдан бери оғир ишларимга қарашади. Ўзи 8-синфда ўқийди. Оилавий мухитимиз унча яхшимас. Яни мени уйимдагилар хам уларникилар хам намоз ўқимайди. Алхамдулиллах менга қаршилик қилишмайди. Шунисига хам шукур. Аллоҳдан уларга мустахкам иймон сўраб дуодаман. Жиянимиз келинойи сиз менга намоз ўқишни араб тилини ўргатинг деб кўп айтяпти. У бошқалардек бўлмоқчи эмас. Шунга мен Муаллими Сонийдан дарс бериб, намозни хам ўргатсам бўладими? Адашмасам бошқаларга айтгани хадди сиғмаяпти.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда номаҳрам аёл ва эркак бир маконда ёлғиз қолишлари, зинога олиб борувчи мазмунда суҳбат қуришлари ҳаромдир. Сизлар бундан омонда бўлишингизга ишонмаймиз. Жиянингиз эркак ўқитувчи топиб ўшандан дарс олсин. Валлоҳу аълам!

5 Август 2022, 17:53 | Савол-жавоблар | 184 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar