Таҳорат муддати

Ассалому алайкум! Кечагина бир илмли дўстимиз бомдод таҳорати билан бошқа намоз ўқиб бўлмайди, деди. Бир китобда ўқиган эканки, тонгда қуёш чиқиб барча тахоратлиларнинг таҳоратини синдирар экан. Биз бунга ишонмадик, аммо аҳли илмдан сўрашга қарор қилдик. Агар ростан шунақа бўлса, шунча қилган намозларимиз нима бўлади. Бомдоднинг таҳорати билан пешин ўқиган пайтларимиз ҳам бор.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Дўстингиз илмли эмас экан. Китоб ўқиб масалани ҳам тушунмаган экан. Қилинган таҳорат кетмаса ўша бир таҳорат билан беш вақт намозни ўқиса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 09:29 | Савол-жавоблар | 202 | Бошқа ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar