Кореядаги гўштлар
Ассалому алайкум! Ҳурматли сайт мамурияти барчангизга Рамазон ойи қутлуғ бўлсин. Мен хозирда Кореяда ишлайман. Бизнинг фирмамизда барча овқатларни фирма қилиб беради. Мен мол ва товуқ гўштини истемол қилаверардим. Бир акам мол ва товуқ гўшти ҳам ҳаром бўлади ейиш мумкинмас, улар Бисмиллоҳ деб сўймайди дедилар. Шунга маслаҳат беринглар ейиш мумкинмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! “Бисмиллоҳ” демасдан сўйилган мол, қўй, товуқ каби ҳайвонлар шаръан ҳаром бўлади. Аллоҳ таоло “Анъом” сурасида марҳамат қилади: وَلاَ تَأْكُلُواْ مِمَّا لَمْ يُذْكَرِ اسْمُ اللّهِ عَلَيْهِ وَإِنَّهُ لَفِسْقٌ وَإِنَّ الشَّيَاطِينَ لَيُوحُونَ إِلَى أَوْلِيَآئِهِمْ لِيُجَادِلُوكُمْ وَإِنْ أَطَعْتُمُوهُمْ إِنَّكُمْ لَمُشْرِكُونَ 121. Устида Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар. Шубҳасиз, у фисқдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қилурлар. Агар уларга итоат қилсангиз, албатта, сизлар ҳам мушриклар бўлурсизлар.
Уламоларимиз ушбу оятнинг тафсирида «Агар мусулмон киши ҳайвонни сўяётиб, Аллоҳнинг исмини зикр қилишни унутиб қўйса, сўйган гўшти ҳалол», деганлар. Аммо билиб туриб, қасддан зикр қилмаса, ундай гўшт ҳаром бўлади.
«Устида Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар».
Шунингдек, аввал ўтган оятларнинг ҳукмига биноан, аҳли китобларнинг сўйиши ҳам ҳалолдир. Бошқаларини эса ейиш мутлақо мумкин эмас.
«Шубҳасиз, у фисқдир».
Яъни Аллоҳнинг номи зикр қилинмай сўйилган ҳайвоннинг гўштини ейиш фисқ, яъни диннинг амридан чиқишдир.
«Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қилурлар».
Шайтоннинг дўстлари бўлмиш кофир ва мушриклар имконлари борича сизлар билан тортишадилар. Турли масалаларда, жумладан, Аллоҳнинг номи зикр этилмай сўйилган ҳайвонларнинг гўшти ҳақида ҳам тортишадилар. Сизлар уларнинг гапларига, тортишувларига ҳеч эътибор бермаслигингиз керак.
«Агар уларга итоат қилсангиз, албатта, сизлар ҳам мушриклар бўлурсизлар».
Аллоҳнинг гапини уқмай, ўзганинг гапига юрган одам мушрик бўлмай, ким мушрик бўлсин?! Аллоҳнинг амрини тутмай, бошқанинг амрини тутган киши мушрик бўлмай, ким мушрик бўлсин?! Ҳатто ҳайвонларни сўйишда Аллоҳдан бошқанинг амрини тутиш ҳам ширк ҳисобланади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 04:15 | Савол-жавоблар | 159 | Администратор