Байрам ташаккурномаси!
Ассалому алайкум! Азиз устозлар сизларни байрам билан жуда кеч табриклаётганим учун узр сўрайман. Мен сизларни 2015-16-йиллардан буён мунтазам кузатиб бораман, ўшанда намоз, рўза, каффорат қазо нималигини умуман билмасдим ҳеч бир билимим, малумотим йўқ эди, менинг энг биринчи ўқиган китобим хазратимизнинг “Одоблар ҳазинаси”нинг 2-жузи эди, ана ўша китоб қалбимни нур, чироғ каби ёритди аста-секин кўп нарсаларни ўргандим. Кейин Аллоҳни марҳамати ила нимадур сабаб бўлди-ю сизларни канализга аъзо бўлдим ва кузатишни, ўрганишни бошладим, Роббим марҳамати ила рўза тутишни бошладим, сизлардан зикр, тасбеҳ савоб-у гуноҳни ўргандим ва олий-улуғ бахт Аллоҳга сажда қилишлик бахтига мушарраф бўлдим. Улуғ, меҳрибон гўзал Роббимга ўзидек пок муборак ҳамдлар бўлсинки У менга шунча бандалари ичида ҳидоят берди ва мен Унинг қули, бандаси эканлигимни англадим. Аммо бунгаям нимадур сабаб бўларкан, мен энг катта таълимни хазратимизнинг китоблари ва сизлардан олдим. Мен сизларни сиз эса мени кўрмагансизлар, аммо менга қайсидур маънода УСТОЗ лик қилдингизлар. Нафақат менга жуда кўпчиликка. Сабр ила бемани саволларгаям жавоб беряпсизлар, катта раҳмат. Сизлар туфайли қандай яхши амал, зикр-у савоб қилсам ўргатганингиздек ҳазрати Одам ато алайҳиссаломдан то қиёматгача келувчи барча мусулмонлар ҳаққига бағишлайдиган бўлдим. Агар ёзганларим орасида ҳатолик бўлса буни мендан, яхшилари бўлса буни менга берган беминнат таълимиздан деб билинг. Хазратимизни ва сизларни азиз қилиб қўйган Аллоҳимга улуғлигига ва гўзал исмларига яраша ҳамд-у санолар бўлсин, Роббим рози бўлсин сизлардан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қўшни бўлишлик ва Аллоҳнинг жамолини кўришлик бахтига сиз-у бизни муяссар қилсин иншааллоҳ. Азиз устозларим байрамиз муборак бўлсин, Аллоҳим аввалги-ю кейинги гуноҳларизни мағфират қилсин ва савол-жавобсиз жаннатнинг тўрига абадий қолгувчилар қаторида қилсин омин. Агар ҳатолар бўлса яна бир бор узр, битта илтимосим бор эди буни ўқиётган ҳар бир инсондан, мени дуо қилинглар тез орада Роббим мениям ҳижобга қиришлик бахтига сазовар қилсин ва ота-онамгаям инсоф ҳидоят берсин илтимос. Аллоҳ рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Дуо ва тилакларингиз учун ташаккур, Аллоҳ ажрини берсин! Сизга ҳам манфаатли илм берсин! Ўрганганингизга амал қилмоқликни насиб қилсин! Ҳижобга бир дақиқа ҳам кечикмай киринг. Аллоҳ иффатли, ориятли ва итоатли бандалари қаторида бўлишингизни осон қилсин! Ота-онангизга ҳам ҳидоят берсин!
12 Май 2022, 09:29 | Савол-жавоблар | 144 | Таълим ва мутаъаллим
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Дуо ва тилакларингиз учун ташаккур, Аллоҳ ажрини берсин! Сизга ҳам манфаатли илм берсин! Ўрганганингизга амал қилмоқликни насиб қилсин! Ҳижобга бир дақиқа ҳам кечикмай киринг. Аллоҳ иффатли, ориятли ва итоатли бандалари қаторида бўлишингизни осон қилсин! Ота-онангизга ҳам ҳидоят берсин!
12 Май 2022, 09:29 | Савол-жавоблар | 144 | Таълим ва мутаъаллим