Шия ва суннитлар

Ассалому алайкум! Хурматди хайят аъзолари. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Муаммоли вазиятларда бизга йўл кўрсатиб юрасизлар. Излаш хизматидан анча қидирдиму тополмадим. Бир ишхонада ишлайдиган ходимамиз (шийъа) намоз ўргатишимни илтимос қилаяпдилар. Алхамдулиллах иложи борича саволларга жавоб бераман(Албатта сизларнинг сайтларизга асосланган холда) излашдан топиб уларга ўқийман албатта(Рози бўлинглар). Алхамдулиллах Аллоҳ шарманда бўлишдан сақлайди. Саволим шундан иборат. 1. У ходимамиз хўжайинлари(муносабатлари унча яхши эмас), оналаридан тортинаяпди, қўрқаяпди деб хам айтса бўлади лекин қарорида қатъий турибдилар. Ўзларидан сўрадим аниқ суннийлардек ўргатоламан, шунга тайёрмисиз десам, ха ўргансам бўлди, шийъалардан нормальный имом тополмаяпман, хаммаси хар хил ўргатаяпди, қийналиб кетдим деб жавоб бердилар. Мен у кизимизга иншаАллах тўғри(Суннитлардек) намозни ўргатсам бўладими? Мен ёки у қизимиз гунохкор бўлиб қолмаймизми? 2. Ишхонамизда кимни туғилган куни бўлса умумий ошхонада хақ беришади(мева, пишириқ ва салатлар). Бўлимларимиз кўп. Шу бўлимга тегишли бўлган ёнида ишлаб турганлар пул йиғиб беришади у хам ихтиёрий. Лекин хақ хаммага бўлади. Пул топширмасдан шулардан есак бўладими? Ва ўзимни туғилган куним келганида хақ бермасам бўладими? 3. Тирноқларимга хна қўйиб юрардим, яқинда устозамиз Бинту Содиқдан(Аллоҳ рози булсин) хна қўйиш зийнатланишга киради дегандилар. Ишда алохида ўтираман, лекин барибир эркакларни кўзи қўлимга тушади(ошхона ва х.к.) Хна қўйишим нотўғрими? 4. Намозхонамиз жуда кичкина. Зухр вақти киргани билан кириб намозларимизни ўқиймиз, эркакларга халақит бермаслик учун. Ёнимда намоз ўқийдиган бир қизимиз қўллариздаги узуклар эътиборни тортади дедилар. Одам намоз ўқийдиган вақтда хеч нарсага қарамасдан фақат жойнамозига қараб ўқиши керак дедиму, ўзим шубхаландим. Жавобим тўғрими? 5. Ишхонада иш бошланиш вақтидан олдинроқ келсам ёки обед вақти бўлганида, новбатда хеч ким турмаса қазоларимни ўқисам бўладими? Саволларим кўплигига минг бор узр.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Албатта ўргатишингиз мумкин. Бунинг учун биздаги muslimaat.uz сайтидаги мутахассис опа-сингиллариздан маслаҳатлашишингиз мумкин. Уларда тайёр материаллар бор. 2). Агар ҳақ бировники бўлса ҳаққини адо қилиш керак бўлади. Ҳамма сўрамасдан ейишларига рози бўлиб ўзи умумий ходимларга деб қўйган бўлса сўрамасдан ейишингиз мумкин.3). Зийнат бўлмайдиган даражада, аёл кишини қўли эканлиги билиниб турадиган бўлса жоиз. Аммо нақшлар чизилиб номаҳрамларни ўзига жалб қиладиган даражада бўлса зийнатланиш ҳисобланади.4). Тўғри айтгансиз. Аёл кишига қўлига аёллинигини билдириб турадиган даражадаги тақинчоқлар тақиш жоиз. Хусусан аёллар орасида бўлса, бунинг зарари йўқ. Намозда ҳам тақса бўлади. Намозхон саждага қараб, намоз ўқиши ва бошқа нарсаларга чалғимаслиги керак. 5). Бўлади. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 09:51 | Савол-жавоблар | 150 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar