Зарарсиз колбаса

Ассалому алайкум! Мен дўконимда колбаса сотаман. Халол харомлиги аниқмас. Лекин ўзим ҳам ейман. Халқ ҳам шу пайтгача еб келди. Ҳали жисмоний зарар кўрмадим ва кўрганни ҳам эшитмадим. Мен сотаётган колбаса махсулотлари инсонларга зиён қилмаса сотаверайми ёки тўхтатайми? Агар савдодан олиб ташлашга қодир бўлмасам, ўша маҳсулотларни фойдасини савоб умидисиз садақа қилсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз яхшилаб заводига бориб суриштиринг. Агар шариатга мувофиқ сўйилмаган гўшт ёки қўшаётган зироварларида шаръан ҳаром нарса бўлса, ейишингиз ҳам сотишингиз ҳам ҳаром бўлади. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 09:51 | Савол-жавоблар | 154 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar