Бўлиб тўлашга олинган уйни пулидан закот
Ассалому алайкум! Мен 20 ойда бўлиб тўлаш учун уй олгандим. Уйни олишда ният ёки тикув машинаси каби ижарага бериб фойдаланиш ёки бир таниш уйи йўқ оилага яшаб фойдаланиши учун бериб туриш эди. Ҳозир уйни 13 ой тўловини тўлаб бўлганман. Закот берадиган ваҳт келди. Закот чиқараётганда уй учун тўланган пулдан ҳам чиқараманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уй учун тўланиб бўлган пулдан закот чиқарилмайди. Қўлидаги нисобга етган (27,200,000 сўм)дан закот бериш тўғрисида икки хил фатво берилган. Қуйида шу масаланинг тафсилоти билан танишасиз:Савол: Закот беришда узоқ муддатли қарзлар ҳам чиқариб юбориладими? Масалан: Беш йилда узиш шарти билан йигирма миллион қарз олиб, уй сотиб олса ва қўлида ўн-ўн беш миллион пули бўлса, у кишига закот вожиб бўладими?Жавоб: Қарз икки турга бўлинади. Муъажжал ва муажжал, яъни нақд берилиши керак бўлган ва кейинчалик берилиши керак бўлган қарз. Саволдаги қарз муажжал, яъни кейинчалик берилиши вожиб бўлган қарзга кириб, у закот беришни ман қилмайди. وَقَالَ الصَّدْرُ الشَّهِيدُ : لَا رِوَايَةَ فِيهِ، وَلِكُلٍّ مِنْ الْمَنْعِ وَعَدَمِهِ وَجْهٌ زَادَ الْقُهُسْتَانِيُّ عَنْ الْجَوَاهِرِ : وَالصَّحِيحُ أَنَّهُ غَيْرُ مَانِعٍ وَعَنْ أَبِي حَنِيفَةَ لَا يُمْنَعُАбу Ҳанифадан қилинган ривоятда: «(Закот) ман қилинимайди», дейилган.Содрушшаҳид айтди: «Бу борада ривоят йўқ. Лекин ман қилиш ва ман қилмасликнинг ҳам далиллари бор. Кўҳистоний Жавҳарадан зиёда қилиб: «Саҳиҳ гап шуки, муажжал қарз закот беришни ман қилмайди», деди («Роддул мухтор», 2-жилд, 5-бет). Шунинг учун қўлидаги боридан закот беради» (Муҳаммад Тақий Усмоний). Баъзилар: «Ўша йилда берадиган қарзини чиқариб юбориб, қолганидан беради», деганлар (Холид Сайфуллоҳ Раҳмоний. Ҳинд фиқҳ академияси раиси). Аввалгиси эҳтиётлироқдир. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 10:24 | Савол-жавоблар | 150 | Закот