Узрли аёллар Қуръонда келган дуоларни ўқиши
Ассалому алайкум! Аёл киши узрли (хайз) холатида Қуръонда келган дуоларни ёддан ўқиб юриши мумкинми ёки улардан хам четлашиб турадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Савол: Ҳоиза Қуръон тиловат қилса бўладими?
Жавоб: Ҳоизага бир оят бўлсин ёки ундан оз бўлсин тиловат мақсадида Қуръон ўқиши ҳаромдир.وَمِنْهَا حُرْمَةُ قِرَاءَةِ الْقُرْآنِ لَا تَقْرَأُ الْحَائِضُ وَالنُّفَسَاءُ وَالْجُنُبُ شَيْئًا مِنْ الْقُرْآنِНопок кишиларга қилиши мумкин бўлмаган ишлар жумласидан: Қуръонни қироат қилиш ҳаромлиги.
Ҳоиза, нифос кўраётган аёл, жунуб кишилар Қуръондан бирор нарсани ўқимайдилар.
Савол: Ҳоиза ва унинг ҳукмидагилар тиловатни қасд қилмасдан Қуръон оятларини ўқиса бўладими?
Жавоб: Бундай кишилар қироатни ният қилмасдан, масалан шукр қилиш учун оятларни ўқисалар жоиз.وَالْآيَةَ وَمَا دُونَهَا سَوَاءٌ فِي التَّحْرِيمِ عَلَى الْأَصَحِّ إلَّا أَنْ لَا يُقْصَدَ بِمَا دُونَ الْآيَةِ الْقِرَاءَةُ مِثْلُ أَنْ يَقُولَ الْحَمْدُ لِلَّهِ يُرِيدُ الشُّكْرَ أَوْ بِسْمِ اللَّهِ عِنْدَ الْأَكْلِ أَوْ غَيْرِهِ فَإِنَّهُ لَا بَأْسَ بِهِАсаҳ қовлда ҳоиза, нифос кўрган аёл, жунублар қироат қилишлари ҳаромлигида бир оят ва ундан озроғи ҳам баробардир. Лекин бир оятдан озроғини тиловатни қасд қилмасдан ўқиса, масалан шукр қилмоқчи бўлиб “Алҳамдулиллаҳ”, деса ёки таомланиш ва бошқа ишлардан аввал “Бисмиллаҳ”, деса зарари йўқдир. (Фатавои Ҳиндия).
Савол: Баъзилар сўзлашув мобайнида қисқа оятларни қўшиб гапириш одатларига айланиб қолган. Ҳоиза ҳам одатдагидек сўзлашув мобайнида қисқа оятларни ўқиб юборса гуноҳкор бўладими?
Жавоб: Ҳоиза одатдагидек сўзлашув мобайнида қисқа оятларни ўқиб юборса гуноҳкор бўлмайди.وَلَا تَحْرُمُ قِرَاءَةُ آيَةٍ قَصِيرَةٍ تَجْرِي عَلَى اللِّسَانِ عِنْدَ الْكَلَامِ Сўзлашув чоғида тилга ўрнашиб қолган қисқа оятларни қироат қилиш билан гуноҳкор бўлмайдилар. (Фатавои Ҳиндия). Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 10:35 | Савол-жавоблар | 187 | Дуолар