Ота ўгай қизга уйланса бўладими

Ассалому алайкум! 1. Хотининг аввалги эридан бўлган қизига: хотини ўлгандан кейин уйланса бўладими? 2. Хотини ўлса синглисига уйланиш мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Агар никоҳдан кейин ўша хотини билан қўшилса ёки ҳилвати саҳиҳа бўлган бўлса, уйланса бўлмайди. Қўшилиши ёки ҳилвати саҳиҳа билан у қиз эрнинг умрбод маҳрамига айланди.2) Хотини вафот этса, унинг синглисига уйланса бўлади. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 10:46 | Савол-жавоблар | 218 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar