Аллоҳ таоло маконлардан пок бўлган Зотми?

Ассалому алайкум! Муҳтарам устозлар, бир масалада сиз азизларга мурожаат қилишимга ижозат бергайсизлар.Маълумки, Аллоҳ таоло маконлардан пок бўлган Зотдир. Жумладан осмон ҳам Аллоҳнинг маҳлуқидир. Аммо, баъзи инсонлар бу ҳақли қавлларга раддия маъносида қуйидаги ҳадиси шарифни келтиришар экан: Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ Атодан ривоят қиладилар. Саҳобаи киромлардан бир нeча киши унга қуйидагиларни сўзлаганини айтди.Абдуллоҳ ибн Равоҳанинг қўйларини боқувчи бир чўпон аёл бор eди. Абдуллоҳ чўпон аёлга сурув ичидаги бир қўйга алоҳида қарашини тайинлади. Чўпон аёл қўйни сeмиргунча боқди. Чўпон аёл бошқа қўйлар билан овора бўлиб қолганда, бўри кeлиб у қўйни олиб қочди ва ўлдирди. Абдуллоҳ кeлиб у қўйни кўрмади. Чўпон аёл воқeани Абдуллоҳга айтгач, у чўпон аёлга тарсаки туширди. Кeйин бу ишига пушаймон бўлиб, уни Расулуллоҳга соллаллоҳу алайҳи васаллам айтди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу воқeани жиддий ҳисоблаб: «Мўмина аёлнинг юзига урдингми?» дeдилар.Равоҳа: «У занжия илми йўқ аёл», дeди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлга одам юбориб уни чақиртирдилар. Ундан:- Аллоҳ қаeрда? — дeб сўрадилар. Осмонда, — дeб жавоб бeрди аёл.  Мeн кимман?- Сиз Аллоҳнинг расулисиз, — жавоб бeрди аёл.Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «У мўминадир, уни озод eт», дeдилар. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг Муснад китобидан.Мазкур ҳадиси шарифни шархлаб берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Мулк” сурасида марҳамат қилади : أَأَمِنتُم مَّن فِي السَّمَاء أَن يَخْسِفَ بِكُمُ الأَرْضَ فَإِذَا هِيَ تَمُورُ۝ 16. Осмондаги Зот сизларни изтиробда ҳаракатланиб турган ерга юттириб юборишидан омонда бўлдингизми? «Осмондаги Зот»дан мурод Аллоҳ таоло, лекин бу «Аллоҳ таоло осмонда» дегани эмас. Чунки Аллоҳ таоло маконга муҳтож эмасдир. У макон ва замондан устун Зотдир. Бошқа бир оятда : الرَّحْمَنُ عَلَى الْعَرْشِ اسْتَوَى۝ 5. Роҳман Аршга истиво қилди. Роҳман сифатининг соҳиби Аллоҳ Аршга истиво қилди. Аршга истиво қилишининг эса ўхшаши йўқ, мисли йўқ, шакли ҳам йўқ. У Зотнинг Аршга истиво қилиши Ўзига хос. Бу ҳақда ўтган сураларда батафсил сўз юритганмиз. (“Тоҳа” сураси). (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Юқоридаги ояти карималардаги “Фис самаа”, “Алал арш” сўзлари муташобиҳ ҳисобланади. Яъни сўзнинг луғавий маъноси маълум, кайфияти эса номаълум. Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ : “Истево номаълум эмас, кайфиятни ақллаб бўлмайди. Унга иймон келтириш вожиб, у ҳақда сўраш бидъатдир” деганлар. Солиҳ салаф уламоларимиз “Аллоҳ таолонинг бу ҳақидаги оятларига иймон келтирамиз ва илмини Аллоҳнинг Ўзига ҳавола қиламиз” деганлар. Бошқа бир ўринда “Аллоҳ макондан ва паст-тепа, олд-орқа, ўнг-чап тарафлардан пок деб эътиқод қиламиз” деганар. Али розияллоҳу анҳу : “Аллоҳдан ўзга бирор бир махлуқот (Арш ҳам, курси ҳам само ҳам) йўқ пайтида ҳам Аллоҳ таоло мавжуд эди. Ҳозир ҳам ўшандек” деганлар. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 10:23 | Савол-жавоблар | 174 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar