Ота онанинг фарзандига муносабати

Ассалому алайкум! Бази оилаларда ота-оналар фарзандига ўта ëмон муносабатда бўлишади. Фарзандлари улғайгач эса ота-оналарига ўз навбатида худди шундай муомала қилишади. Шу ўринда савол туғулади агар оилада шундай мухит сабаб улғайган фарзанд ота-онасига ëмон муносабатда бўлса ота-онани фарзандни оқ қилиши қанчалик тўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ота-она ғайридин бўлса ҳам ислом уларни ҳурмат эҳтиром қилишга буюриган. Шунга фарзанд ота онани доим ҳурмат қилиб хизматида бўлиши керак агар улар шунда ҳам оқ қилса сабабсиз қилинган оқ эътиборга олинмайди. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 10:56 | Савол-жавоблар | 161 | Бола тарбияси
|
Boshqa savol-javoblar