Жума ҳутбаси

Ассалому алайкум! Жумада ҳутбани тинглаш вожиб экан, фақат ўша жойдаги ўтирганларга вожибми ёки келмаган ва кеч қолганларга ҳамми, ҳутбага кеч қолиб намоз вақтига келганлар гуноҳкор болиб қоладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жума куни хутбани эшитишга ҳаракат қилиш керак. Хутбани тинглаш ҳозир бўлганларга вожиб бўлади. Келмаганлар эса савобидан бебаҳра қолишади.عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا اسْتَوَى عَلَى الْمِنْبَرِ اسْتَقْبَلْنَاهُ بِوُجُوهِنَا. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ  Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон минбарга чиқсалар, биз у зот томон юзланар эдик».
Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.
Имом минбарга чиққанида азон айтилиши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларидан буён борлиги ҳақидаги ривоятни яқинда ўрганиб ўтдик.
Имом хутба қилаётганда ҳамма нарса ўша хутбани эшитишга қаратилиши лозим. Шунинг учун хутбани эшитишга халақит берадиган ҳар бир нарса хутба пайтида ман қилинади.
Жумага ҳозир бўлганлар ичида беҳуда гап-сўз айтиб, беҳуда хатти-ҳаракат қилиш ман қилингандир.
Шунингдек, хутбани эшитмай, дуо қилиш ҳам мумкин эмас. (“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 11:40 | Савол-жавоблар | 153 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar