Қазо намозини қаср қилиб ўқиш

Ассалому алайкум! Мен 15 кундан кам бўлган муддатни ният қилиб сафарга чиқдим. Ва йўл ноқулайликлари сабаб 1 кунлик (5 маҳал) намозимни қазо қилиб қўйдим. Сафаримни иккинчи кунидан бошлаб намозларимни ўқий бошладим ва 4 ракатлик фарзларимни қаср қилиб ўқидим. Шу орада қазо қилган 5 маҳал намозларимни ҳам қаср қилиб ўқиб олдим. Яъни, масалан қазо бўлган пешин намозим учун фақат 2 ракат фарз ўқидим. Менинг тутган йўлим тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўғри. Сафарда қолдирган намозни қазосини қаерда ўқилса ҳам, қаср қилиб ўқилади. Намозни қолдиришга узр йўқ. Хусусан ноқулайлик умуман узр бўлмайди. Тавба қилинг, истиғфор айтинг.
Танбеҳ: Ўз ватанида қолдирган намозларни қазосини сафарда ўқиса ҳам ҳазар(ўз ватани)да ўқиса ҳам тўлиқ ўқийди. Чунки у намозлар ҳазардалигида қазо қилинган. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 12:02 | Савол-жавоблар | 221 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar