Квартирадаги вазият
Ассалому алайкум! Мен тошкентда лицейда ўқийман. Шу ерда квартирада тураман. Квартирада 4 киши турамиз ҳаммамиз намоз ўқиймиз, энг кичиги менман қолганлари мендан 2 ёш катта, мен ўзим оват пишириб қолганларни овқатга чақираман улар фақат еб ичишни биладилар мен ўзим тозалаб ювиб қўяман. Уларга буни биргаликда қилишни айтсам сен кичкинасан сен қилишинг керак дейишади. Бир куни улар билан уришиб қолдим шу бўйича мен уларга бас келолмайман Худога солиб қўявердим. Шу вазиятда нима қилишни маслаҳат берасизлар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Барибир шу ишларни қилар экансиз Худога солишни ўрнига Аллоҳ учун деб қилиб савобини олмайсизми? Жаҳл қилсангиз ҳам ғийбат қилсангиз ҳам фойдаси йўқ экан. Ёки бошқа инсофли солиҳ инсонлар билан ижарада шерик бўлиб яшанг. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 14:02 | Савол-жавоблар | 195 | Долзарб саволлар