Намозим вақти ўтганми

Ассалому алайкум! Масалан пешин намозимни асрга 1 соат ёки ярим соат қолганда ўқиб оламан ва қолганларини ҳам шундай қиламан. Хуфтонни кечки 00.30 ёки 01.00 да. Намозим ишда вақтимда кечикиб қолаяпди қарасам вақтидан 2-3 соат ўтиб кетган бўлаябди. Аллоҳ Қуръонда айтган жаҳаннамга кирувчи намозҳонлардан бўлиб қолмаябманмикин?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Модомики намозни вақти чиқмасидан ўқисангиз, ўқиган бўласиз аммо биринчи вақтида ўқиганча савоби тўла бўлмайди, доим сабабсиз кечиктиришдан сақланинг, бунинг оқибати яхши бўлмайди. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 14:13 | Савол-жавоблар | 143 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar