Баъзиларни намоздаги камчиликлари

Ассалому алайкум! Аллоҳ кечирсин намоз ўқиятган пайтимда жамоат билан албатта гохида намозни нотўғри ўқиятганлар сажда, рукуларни нотўғри бажараётганларга кўзим тушиб қолади. Кўплари мендан ёши катта бўлганлиги учун уларга нотўғри бажараяпсиз дейишим мумкинми ёки каттароқ одам айтишини кутишим керакми? Энг қўрқинчилиси намоз ўқиятганингда қандай этибор бердинг дейишса нима дейишни билмайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу масалада масжид имомидан илтимос қилинг. Жамоатга шу ҳақида таълим бериб, хатоларини тўғрилаб олишни уларнинг кўнглига тегмайдиган қилиб умумий айтиб қўяди. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 14:13 | Савол-жавоблар | 145 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar