Намозни битта сажда билан ўқиган эканман
Ассалому алайкум! Мен намоз ўқишни ўрганимиз китобидан намоз ўқишни ўрганганман шу китобда фарз намозларда бир мартадан сажда қилинади дейилган ва мен китобда қандай ўргатилган бўлса худди шундай ўқиб келяпман. Лекин яқинда ёутубе да ведиосини кўрдим унда фарз намозларида ҳам худди суннатдагидек 2 мартадан сажда қилинган экан кейин мени намозларимни ҳато ўқимаяпманми деган ўй қийнаяпти. Саволим шуки қай ҳолат тўғри мен намозларимни қай тартибда ўқий шу ҳақида аниқ бир маълумит берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мусулмон одам ҳар бир ишини аввал масала ва ҳукмларини ўрганиб қилиши керак. Рукуъ ва саждаси бор қандай намоз бўлишидан қатъий назар ҳар бир ракъатда икки сажда бўлади. Саждани битта қилса, намоз адо бўлмайди. Сиз битта сажда билан ўқиган намозларингизни қайтадан қазосини ўқиб чиқасиз. Бундан кейин тўлиқ ўқинг. Ўша намоз ўқишни ўрганган китобингизни маълумотларини бизга юборсангиз, кўриб босиб чиқарган эгаларини хабардор қилиб қўямиз. Токи бошқалар ҳам сиз каби намозни нуқсон билан ўқиб юрмасинлар. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 14:24 | Савол-жавоблар | 148 | Турли саволлар