Сотувда бўлган китобни сайтдан бепул кўчириш

Ассалому алайкум! Мен «Ибодати исломия» китобини интернетдан қидириб кўрдим. Лекин сотувда йўқ экан (бир сайтдан ташқари). Кейин Ҳилол нашрдан электрон вариантини қидириб кўрдим, у ерда йўқ экан. Лекин баъзи сайтларда бепул электрон варианти бор экан - мадраса.уз (адашмасам сизларга тегишли экан), азон.уз да. Кейин шу сайтдан - мадраса.уз дан кўчириб олдим. Саволим: Мен сотувда бўлган китобни сайтдан бепул кўчириб ўғрилик қилган бўламанми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу китобни “Фикр медиа” нашриёти нашр қилган бўлиб, madrasa.uz ва azon.uz саҳифаларида рухсат билан қўйилган экан. Ўқишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 14:35 | Савол-жавоблар | 146 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar