"Бахтиёр оила" китобидан
Ассалому алайкум! Никоҳ икки тарафнинг икки ўғли ёки бир тарафнинг икки ўғли ҳузурида тўғри бўлади. Мисол учун, ажрашиб кетган эр-хотин ўзларининг икки ўғли гувоҳлигида ёки бирларининг икки ўғли ҳузурида қайта ярашсалар ҳам тўғри бўлаверади. Уларнинг гувоҳлиги ўзининг яқини фойдасига қабул қилинмайди. Мисол учун, эрнинг икки ўғли гувоҳлигида никоҳ қилинди. Кейин эр-хотин орасида низо чиқиб, қозига мурожаат қилинди. Икки ўғилнинг гувоҳлиги отанинг фойдасига қабул қилинмайди. Аммо эрнинг худди ўша ўғилларининг гувоҳлиги хотиннинг фойдасига қабул қилинади. Чунки улар билан хотиннинг орасида қаробат – яқин қариндошлик йўқ. Никоҳ икки зиммийнинг гувоҳлигида тўғри бўлади ва уларнинг гувоҳлиги мусулмоннинг зиддига ўтмайди. Зиммий – Ислом давлати соясида яшаётган ғайридин шахсдир. Агар мусулмон одам зиммий аёлга уйланаётган бўлса, икки зиммий эркакнинг гувоҳлигида қилинган никоҳ тўғри бўлади. Аммо кейинчалик мазкур эр-хотиннинг орасида низо чиқиб, ишлари маҳкамада кўрилаётганда зиммийларнинг мусулмоннинг зиддига берган гувоҳлиги қабул қилинмайди. Агар вакил қилувчининг ўзи ҳозир бўлса, вакил гувоҳ бўла олади. Шунингдек, балоғатга етган, бошқа одам унга валий қилинган қиз ҳозир бўлса, унинг валийси гувоҳ бўла олади. Аммо вакил қилувчи ва валий қилувчи ҳозир бўлмаса, вакил ҳам, валий ҳам гувоҳ бўла олмайди. Чунки бу ҳолатда уларнинг ҳар бири ақди никоҳнинг бир тарафи бўлади. Никоҳдан ўтувчининг ўзи ақд пайтида ҳозир бўлса, унинг ўзи ақднинг бевосита эгаси бўлади. Бу ҳолда вакилнинг ҳам, валийнинг ҳам гувоҳ бўлишларига имкон туғилади. Юқоридаги икки ҳолатни қайта-қайта ўқидим,лекин тушуна олмадим. Шуни ёрқинроқ тушунтириб берсангиз. Айниқса биринчи ҳолатни қайта-қайта ўқидим, лекин тушуна олмадим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Никоҳда икки эркак ёки бир эркак ва икки аёл гувоҳ бўлиши шарт. Гоҳида никоҳ тузилаётган вақтда келин ёки куёв ўша мажлисда бирор сабабга кўра ҳозир бўлмайди ва ўрнига вакилни юборади. Ўша вакил никоҳ мажлисида ўзининг вакил қилувчиси (келин ёки куёв) номидан ийжоб-қабулни талаффуз қилади. Шу пайтда у гувоҳ ҳисобланмайди. Аммо мажлисда унинг вакил қилувчиси (келин ёки куёв) ҳам қатнашаётган бўлса, ушбу вакил гувоҳ ҳисобланади. Валий ҳам ҳудди шундай. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 14:35 | Савол-жавоблар | 186 | Турли саволлар