Гўшт дўконидаги қарзларни гўштга боғлаши
Ассалому алайкум! Мени тоғамни гўшт дўкони бор. Яқинда у киши жуда ҳам кўп одамларнинг қарза гўшт олиб ойлаб ва базида йиллаб қарзларини бермай юрганидан шикоят қилдилар. Одамларга гўштни қарзга сотганимдан ҳам қимматроқ нархга ўзим сотиб оламан ҳозир дедилар. Исломда қарзни бирор нарсага боғлаб қўйиш жоизлигини биламан. Одатда бу тилло бўлган. Аммо бу ҳолатда тоғам қарзни гўштга боғласалар бўладими? Масалан бир кишига 2 кило гўшт берганлар бир йил олдин. У одам 80 минг эмас, 2 кило гўшт қарз бўлган. Ҳозир гўшт нархи 60 минг бўлганда тоғам 120 минг сўрашлари мумкинми? Албатта қарзга сотаётганда буни айтсалар ва ҳатто пул ўрнига гўшт берсанг ҳам майли десаларчи, унда мумкин бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қарзга олаётганларга нархини айтмай “икки кило гўшт қарзсан” десин. Қайтиб олаётган пайтида хоҳласа икки кило гўшт олсин, хоҳласа ўша олаётган кундаги икки кило гўштнинг пулини олсин. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 15:18 | Савол-жавоблар | 142 | Ҳалол ва ҳаром