Омонатни ўғирлатиб қўйса

Ассалому алайкум! Онам ёшлигимда оламдан ўтган. Онамдан тилалар қолган, у тиллар омонат учун холамни қўлида қолган. У ҳоламни уйига ўғри тушди ва ўзини нарсаларини яъни тилаларимни ҳам олиб чиқиб кетди. Воҳтлар ўтгандан кегин у тилаларни қилип беришини, омонат эканлигини айтсам бош тортябти. Аллоҳни олдида юзим ёруқ сендан қарзим йўқ диябти. Ўзини шароитлари ҳамма нарсаси бор. Мен ўша тиллаларга ҳозир муҳтожман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Омонатга олган ва талофатга етган нарса унинг сабабидан йўқолмаган бўлса, ўзиникига ҳам етган бўлса, тўлаб бермайди. Агар ўзининг нарсаларини талофат етмайдиган жойга қўйиб, сизлардан олган омонатга беписанд бўлиб ташқарида қолдириб ўғирлатганида, тўлаб берар эди. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 15:40 | Савол-жавоблар | 133 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar