Интернет материаллардан фойдаланиш

Ассалому алайкум! Мен интернетдаги материаллардан ва расмлардан фойдаланиб ўқитувчилар учун дарс ўтишда фойдаланиш учун кўргазмалар тайёрлаб сотмоқчиман. Бу ишни ҳалол иш эмас деб қилмоқчи эмас эдим, лекин газеталар ва журналларда ҳам интернет материаллар ва расмлардан фойдаланишганлигини кўргач ҳозир иккиланиб қолдим. Ҳозирда интернетда материаллар ва расмлардан фойдаланганимиз учун маблағ ишлаб топишмоқда ёки беғараз ёрдам сифатида материаллар жойлаштиришмоқда. Мен ҳам чоп этганларимга "Интернет материалларидан фойдаланилди" деган ёзувни қўшиб қўйиб чоп этсам бўладими? Шунингдек, чет эл сайтларида чет тилларини ўрганишга мослашган турли машқлар мавжуд. Уларни ҳам ҳам олиб тартиблаган ҳолда, "Интернет материалларидан фойдаланилди" деган ёзувни қўшиб қўйиб чоп этиб сотсам жоиз бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Газета журналларда борлиги ёки "Интернет материалларидан фойдаланилди"  деб ёзиб қўйса жоиз бўлиб қолмайди. Агар пуллик расмлар ёки кўчириш учун эгасининг розилиги шарт қилинган нарсаларни рухсатсиз интернетда олишингиз жоиз бўлмайди. Муаллиф ҳуқуқларига риоя қилинг. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 16:23 | Савол-жавоблар | 169 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar