Мусофир масаласи
Ассалому алайкум! Муқим 90 км масофада мусофир бўлар экан ва намозларини қаср қилиб ўқир экан. Энди биз Навоий шаҳри ёнидаги қўрқондан уй қуриб мана энди яшаябмиз деса ҳам бўлади. Ундан олдин шу жойдан 200 кмдан узоқликда бўлган жойда яшардик. Ҳозир ҳам ўша жойга бориб яшаб ҳам турамиз баъзида. Энди бизга ватани аслий қайси уйимиз бўлади? Намозларни ҳар иккала уйимизда ҳар қандай ҳолатда ҳам тўлалигича ўқийверамизми? Яна бир шу масалада бир нарсага тушунмайроқ турибман. Қариндошларимизнинг уйига мехмонга бормоқчи бўлсак айланма йўллар билан 90 км дан ошар экан. Бир иловада ўзимиз яшаб турган жойимиз билан мехмонга бормоқчи бўлган манзилнинг масофасини ўлчаганимда 90 кмдан анча кам масофани кўрсатаябди. Мусофир ҳукми қандай бўлади манашу масалада?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввалги жойда ҳам ҳозирги жойда ҳам шахсий уйингиз бўлса, икки жойда ҳам муқим бўлиб, ўртадаги йўлда мусофир бўласиз. Қаерда шахсий уйингиз бўлмаса, ўша жойга 15 кеча-кундуздан оз муддатга борсангиз, намозларни қаср қиласиз. Сиз иловаларга қарамайсиз, ўзингиз юрадиган йўлингизнинг масофасидан келиб чиқиб қаср қиласиз. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 17:51 | Савол-жавоблар | 158 | Намоз