Савдо пулидан эрдан бесўроқ ишлатиш

Ассалому алайкум! Эру ҳотин бирга савдо қиламиз. Эримга билдирмасдан савдони пулидан олиб ўз эҳтиёжларимга ишлатсам бўладими ёки азгина қарзларимиз бор ўшалага берсам бўладими? Кейинчалик айтаман олган пулларимни нимага ишлатганимни.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар нафақангизни вақтида бериб турган бўлса бу ишингиз ўғирлик ҳисобланади. Бермаётган бўлса нафақангизга етадиганини олишингиз жоиз, ортиқчасини олишга ҳаққингиз йўқ. Эр билан ота-онасига ёрдам берадиган даражада пул бериб туришини келишиш ҳам мумкин. عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ هِنْدًا بِنْتَ عُتْبَةَ قَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ أَبَا سُفْيَانَ رَجُلٌ شَحِيحٌ وَلَيْسَ يُعْطِينِي مَا يَكْفِينِي وَوَلَدِي إِلَّا مَا أَخَذْتُ مِنْهُ وَهُوَ لَا يَعْلَمُ، فَقَالَ: خُذِي مَا يَكْفِيكِ وَوَلَدَكِ بِالْمَعْرُوفِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ. وَاللهُ أَعْلَى وَأَعْلَمُ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Ҳинд бинту Утба:
«Эй Аллоҳнинг Расули, Абу Суфён ўта бахил одам, унга билдирмай олганимдан бошқа менга ва боламга кифоя қиладиган ҳеч нарса бермайди», деди.
«Ўзингга ва болангга етарлисини тўғриликча ол», дедилар у зот.
Икки шайх ривоят қилганлар. Аллоҳ олий ва билгувчироқдир.
Шарҳ: Бу ривоятдан ҳам бола-чақанинг нафақаси уларга етарли миқдорда бўлиши кераклиги келиб чиқмоқда. Агар эр бахиллик қилиб, оз берса, хотин ундан беркитиб олса ҳам бўлиши баён қилинмоқда. Бунда фақат ўз ҳаққинигина олиши керак. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 18:02 | Савол-жавоблар | 174 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar