Қарз эгаси топилмаса

Ассалому алайкум! Ман анча йиллар олдин қарз олганман. У инсонлани фақат исмини биламан, улани топомасам керак. Қарзимни улани номидан закот қиб берсам узган бўламанми, қанақа йўл тутиш керак бу холатда?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Топишга ҳаракат қилинг, ҳозир 21-аср бир одамни топиб олиш қийин иш эмас. Ҳаракат қилиб ҳам топа олмасангиз, уларнинг номидан фақирларга закот эмас, садақа қиласиз. Мабодо ундан кейин топилиб келиб қарзни сўраса, қайтариб беришингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 18:34 | Савол-жавоблар | 174 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar