Жахлий намозни махфий ўқиб қўйса ёки аксинча

Ассалому алайкум! Мен бомдод намозининг фарзини 1-чи ракатини ўқиётганимда Фотиҳа сурасини махфий ўқиб қўйибман. Буни ўша заҳотиёқ омин дейишим билан сездим. Шунда Фотиҳа сурасини қайтатдан жаҳлий ўқиб намозни давом эттиришим керакми ёки қайта жаҳлий ўқимасдан охирида саждайи саҳв қилишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Имом бўлмаган бўлсангиз, зарари йўқ, намозингиз дуруст. Имом эса, жаҳрийни махфий қилса ёки махфийни жаҳрий қилса, саждаи саҳв қилади. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 19:18 | Савол-жавоблар | 158 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar