Шундай қилсам нотўғри эмасми?
Ассалому алайкум! Мен оддий ўртаҳол яшайдиган одамман. Мени бир дўстим бор. У мендан кўра оилавий ҳолати тўқроқ. Дўстим менга кўп ёрдамлар қилиб туради. Мен ҳижолат бўламан чунки мен ҳам дўстимга шунақа ёрдам қилишга ҳозир қодир эмасман. Шунинг учун доим Аллоҳ қодир қилганича(100-200...) Таҳлил айтиб, Аллоҳдан дўстимни номаи амали дафтарига ёзиб қўйишини сўрайман, ва намозларимда дўстимни ҳаққига дуодаман. Айтингларчи устозлар. Тирик дўстимни номига Таҳлил айтиб савобини унга бағишласа бўладими? Иншааллоҳ бу ишим яхши бўлса қиёматда дўстимга билдираман. Ҳозирча ҳабари йўқ ўзини.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Унинг ҳаққига дуо ҳайрда бўлсангиз, Аллоҳ сизга қилган яхшилигини яхшилик билан мукофотлайди, ўзига ҳам яхшилигига ташаккур изҳор қилсангиз раҳмат айтсангиз яхши бўлади. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 19:50 | Савол-жавоблар | 154 | Турли саволлар