Жисмоний тарбия

Ассалому алайкум! Жисмоний тарбиячи бўлиш шариятда жоизми? Масалан мактаб ва шунга ўхшаш жойларда спортдан дарс ўтиб ҳақ олишлик жоизми? 2. Қандай спортларда дарс ўтиб пул олиш жоизм эмас?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Шариятимизда спорт билан шуғилланиш муҳим аҳамиятга эга.Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом: «Кучли мўмин Аллоҳ ҳузурида кучсиз мўминдан яхшироқ ва маҳбуброқдир», деганлар. Бу ҳадиси шарифдан кучли, чиниққан бўлишнинг нақадар афзаллигини тушуниб оламиз.Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ўз аёллари Оиша онамиз билан югуриш бўйича мусобақа қилганларида ортда қолганлар. Кейинроқ, Оиша онамиз бирмунча тўлишиброқ қолганларида яна бир марта мусобақалашганларида Пайғамбаримиз ўзиб кетганлар. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аввалгиси билан биру бир бўлди», деганлар.Шунингдек, у зотнинг ўзлари ёш болалар ўртасида югуриш бўйича пойга уюштирганлари ҳақида ривоятлар бор. Бундан ташқари, муҳим топшириқларни бажаришни ихтиёр қилган ёш саҳобаларни аввал кураштириб кўриб, ким ғолиб чиқса, ўшанга шарафли юмушни топширганлар.2. Шариятимизда қайтарилган юзга уриш, шеригига озор бериладиган спортлар билан шуғилланиш ҳам, ўргатиш ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 19:50 | Савол-жавоблар | 135 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar